Хусусийлаштиришда "имтиёзли ҳуқуқ" деган "тирқиш" қисман ёпилади
Охирги икки йилда МЧЖ мақомидаги қатор компанияларидаги давлат улуши "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуннинг 20-моддасидаги "тирқиш" воситасида хусусийлаштирилаётган активнинг бошқа иштирокчиларига "имтиёзли ҳуқуқ"ни қўллаш орқали сотилиши, яъни "хусусийлаштирилиши" роса авж олган эди. Бунда давлат улуши бегона қилинмайди, улушга бегона талабгорлар қўйилмайди, олдиндан тайинланган харидор билан ёпиқ кабинетларда келишувлар амалга ошади.
Илк марта бундай методичка “ЯГОНA УМУМРЕСПУБЛИКA ПРОЦЕССИНГ МAРКAЗИ” МЧЖдаги давлатга қарашли улушларни хусусийлаштиришда қўлланилган. Кейинчалик давактив "ўзбекча хусусийлаштириш"нинг бу тирқишидан тайинланган садоқатли мулкдорлар манфаатлари учун кенг фойдаланди (Ўзбекча хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш оталари ҳақида ёзиладиган китобларда бу бўйича алоҳида боб бўлади).
Энди мана шу "тирқиш" қисман ёпилмоқда. Бир ҳафта олдин кучга кирган Қонун билан энди "имтиёзли ҳуқуқ" жамият уставида давлат улушини (улушнинг бир қисмини) оммавий савдолар орқали сотиш назарда тутилган ҳолларда қўлланилмайди.
- https://t.me/the_bakiroo/5608@the_bakiroo
- https://lex.uz/ru/docs/7167588lex.uz