21K63Telegramda ochish
Давактив ўзи амал қилмаган ва қилмаётган қонунчилик билан қўрқитмоқда Давактив баёнотига кўра, ижтимоий тармоқларда “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖдаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бўйича нотўғри талқин қилиш юз бермоқда. Давактив айнан қайси ахборотлар нотўғри талқин этилганига аниқлик киритмаган. Лекин давлат органини обрўсизлантириш, шунингдек текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни жойлаштиришдан қатъий сақланиш ҳамда бу каби маълумотлар асосида ёлғон ахборот тарқатганлик учун берилган мурожаат асосида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 202-2-моддасида ҳамда Жиноят Кодексининг 244-6-моддасида назарда тутилган жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Давактивга кўра, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг хусусийлаштириш музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш билан амалга оширилмоқда ва айни шу усул "хусусийлаштириш оталари"нинг фикрича, очиқ савдо усули ҳисобланади. Шу билан бирга, хусусийлаштиришнинг ушбу усулида “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги 57,118% давлат улуши 252,3 млн АҚШ долларига, “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг балансда сақловчиси “Poytaxt qurilish va xizmat” МЧЖнинг устав капиталидаги 100% давлат улуши 87,0 млн АҚШ долларга ҳамда “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02% давлат улуши  140 млн АҚШ доллар сотиб олиш тўлови ва 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш шарти билан сотилган битимларда ҳам қўлланилганлиги таъкидланган. Муаммо, шундаки, юқоридаги хусусийлаштириш кейслари эски таҳрирдаги Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун амал қилган даврда юз берган. Бу қонунда Музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули умуман кўзда тутилмаган. "Хусусийлаштириш оталарининг" севимли — Давлат мулкининг бошланғич нархи ошкор қилинмаслиги, талабгорлар билан ахборотни ошкор этмаслик тўғрисида битим имзоланиши талаб этиладиган музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули де-юре «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги 2024 йил 14 февралдаги қонун орқали қабул қилинган (киритилган). Бу усул аукцион ёки танлов савдоларига нисбатан бутун жараён бўйича ёпиқ ҳисобланади. Яна бир гап. Давактив ўз баёнотида Қонуннинг 35 моддасига ҳавола берган. айни шу модда Давлат мулкини хусусийлаштириш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот беришни талаб қилади. Лекин UNG Petro МЧЖ, “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, Uzpaynet МЧЖ ва яна бошқа юзлаб миллиард турадиган йирик активларнинг ёпиқ хусусийлаштирилгани, натижалари очиқ эълон қилинмаганини "хусусийлаштириш оталари" эслашни лозим топмаган. Агарда қачондир жавобгарлик ҳақида масала кўтариладиган бўлса, ишни айнан шу кейслардан бошлаш керак бўлади. Дарвоқе, Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни ёмонлаштираётган омиллар, инвесторларнинг ишончи пастлиги ҳақида жуда кўп гапирилади. Лекин ҳалигача чўнтак ва танланган садоқатлиларга йирик давлат активларини совға қилишни назарда тутадиган ёпиқ хусусийлаштириш кейсларининг инвестицион муҳитни қанчалар оёқости қилаётгани ва инвестицион иқлимни бузаётганлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрилмайди. Шу ҳақда ўйлайдиган вақт етиб келмадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin