Қонунга итоат этувчи фуқаронинг ҳар бир ҳаракати ва иш жараёни келишув билан иш тутувчи фуқарога нисбатан қиммат тушаверади, вақт, асаб сарфи ва бошқа қўшимча мураккабликларни яратади.
Бугун кечга яқин уйга электр ҳисоблагичларни электрон ҳисоблагичларга алмаштиргани келишипти. Қўнғироқ бўлгач, уйга етиб келгунимча, РЭС ходимлари Пломба ва ҳисоблагич қопқоғини ечишган, 1- ва 2- фаза орасига кўприк ўрнатилганлигини, гўёки электрдан ноқонуний фойдаланилганлигини билдиришиб, МИБ вакилини ҳам чақиришган.
Ҳисоблагич, электр ишлатилиши, РЭС инспектори томонидан ҳар йили текшириб келингани, бирон марта эътироз билдирилмагани, ҳисоблагич пломбаси бузилмаганини қайд этиш, 8 йил давомидаги тўлов квитанцияларини кўрсатиш кор қилмади.
Далолатнома тузилди, энди ўзлари чақиришармуш ва яна текширув ўтказилармуш. Қачон яна чақиради, қачон янги ҳисоблагич ўрнатилади ва ким айбдорлиги очиқлигича қолмоқда.