25K30Telegramda ochish
Марказий банк биржадаги валюта савдоси бўйича маълумотларни яна бера бошлади 2024 йилнинг ярим йиллиги Статистик бюллетенида Тижорат банкларининг валюта биржасида сотиб олинган ва сотилган валюталари ҳажми бўйича маълумотлар яна тикланган. Маълумотлар берилмаган ойларда сотиб олинган ва сотилган валюталар ўртасидаги фарқ кескин ошиб кетган, масалан, бу фарқ 2023 йил декабрда 1 009,2 млн.доллар, 2024 йил январда 1 322,9 млн.доллар ва февралда 1 154,9 млн.долларни ташкил этган. Фақат март ойига келиб вазият юмшашни бошлаган ва охирги 4 ойнинг ҳеч бирида сотиб олинган ва сотилган валюталар ўртасидаги фарқ 1 млрд.долларга яқинлашмаган (шу ойлардан сўм курсининг барқарорлашиши ва ҳатто мустаҳкамланиши кузатилган). Умуман олганда, 2023 йилнинг тегишли даври билан солиштирганда биржадаги жами савдолар ҳажми 12,2 млрд.доллардан 11,6 млрд.долларгача қисқарган. Тижорат банклари томонидан сотиб олинган валюта ҳажми 9,2 млрд.доллардан 8,5 млрд.долларгача камайган (импортнинг маъмурий чекланиши эффекти).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin