P.S. ўрнида
Мана "электромобилларга бож киритишаяпти" деб саналган АҚШ, Европа итифоқи, Туркия ва Бразилиянинг Ўзбекистондан яна бир улкан фарқи бор.
Бу мамлакат ва ҳудудларда бирон бир автомобиль ишлаб чиқарувчи компания яширин ва махфий қарор билан импорт божлардан (ҚҚСдан) озод қилинмайди.
Ва энг асосийси, агар яширин қарорлар билан импорт божи тўламайдиган компания бор дея тасаввур қилсак, унинг электромобилларга бож солишни таклиф этиши, иккиюзламачи компанияни ўша куниёқ банкротликка олиб келадиган даражада жамият тарафидан cancel қилишга олиб келган бўларди. Қанақадир ҳукумат вакили ёки шартли Савдо саноат палатаси раиси ўзи ҳам cancel бўлиб кетишини билгани учун бу абсурдни ҳимоялаб чиқишга журъат этмаган бўларди.
Уларнинг бахтига АҚШ эмасмиз.
Европа эмасмиз. Ҳатто Бразилия ва Туркия эмасмиз.