Валюта биржасида савдолар ҳажми қисқаришда давом этмоқда
Марказий банк ўтган йили декабрдан бошлаб, бизнингча, айнан ёмонлашаётган картинани кўрсатмаслик учун тижорат банклари томонидан сотиб олинган ва сотилган валюта ҳажмини очиқлашни тўхтатган эди.
2024 йилнинг дастлабки чорагида ҳам вазият ўзгармаган чоғи, яна Статистик бюллетенда биржадаги савдолар ҳажми бўйича маълумотлар чеканкаланган.
Умумийлаштирилган маълумотлар ҳам барибир қанақадир ишоралар беради.
Масалан, биржадаги савдолар ҳажми ўтган йилнинг дастлабки чорагига нисбатан 2,6%га қисқарган. Мартдаги қисқариш 6,8%га етган. Яна шунингдек, савдолар ҳажмининг ойма-ой қисқариш тенденцияси яққол кўрина бошлаган.
Кўраяпсизки, ҳар бир яшириш саволларни камайтирмайди, қайтанга, янада кўпайтиради. Нима учун савдолар ҳажми қисқармоқда? Бу давлат компанияларида конвертацияга буюртмалар назоратга олингани билан боғлиқми? Ё Импортга қарши бошланган курашнинг натижасими? Балки биржадан ташқари битимлар ошишни бошлагандир?