Ўзбекистондан Европага асалари экспорти йўлга қўйилиши мумкин
“Тадбиркорлик тақдиримда” кўрсатувининг навбатдаги сонида айтилишича, Ўзбекистондан Европага асалариларни ҳар бир қутиси учун 100 АҚШ долларидан экспорт қилиш бўйича амалий ҳаракатлар бошланган.
Шунингдек, асалари етиштиришни касаначилик асосида ривожлантириш орқали мингта оилани иш билан таъминлаш, 50 миллиард сўмлик қўшимча даромад олиш ҳамда 2 миллион долларлик экспортни амалга ошириш режалаштирилган.
Жиззах вилояти Зомин туманида эса асаларичилик маркази ташкил қилиниши кўзда тутилган.
- https://youtu.be/tfU85F4r454youtu.be