Катта ўғрилар қаерда: энергетикадаги ўғирликлар фақат истеъмолчилар томонидан содир этиладими?
Энергетика вазирлигининг тармоқ ва расмий платформаларида ҳар ойда ўнлаб бир типдаги хабарларга кўзингиз тушмаслиги мумкин эмас. Қаердадир фалон истеъмолчи тармоққа ноқонуний уланиб, фалон миллиард сўмлик газ ишлатган, пустон истеъмолчи электр энергиясидан пустон миллион сўмлик зарар келтирган, яна бир муттаҳам эса майнинг ферма ташкил этган. Ва ҳакозо ва ҳакозо. Албатта, энергетикадан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан доимий профилактика ўтказилиши бу тўғри, жазо ва жарималар ҳам шафқатсиз бўлиши керак.
Лекин гап шундаки, сиз масалан, бирон марта бирон жойда фалон кон ё заводдан ўзи 600 млн.куб чиқсаям, 500 млн.газ магистрал трубага ўтди, деб кўрсатишипти , пустон ИЭС 500 млн.куб.газ ёқиб, 600 млн.куб кўрсатипти, шу тариқа 100 млн.куб газни ўғирлашипти қабилидаги хабарларни ўқимайсиз. Лекин электрдан 25%, газ 2-5%гача табиий йўқотишларимиз бор, деган айюҳаннослар тинмайди. Балки бу ўзи йўқотишмасдур, балки йўқотиш дейилганинининг катта қисми ўғирликдир? Конлардан бошланиб тегишли хос газзаправкалар-у, ИЭСларда ёпилиб кетадиган ўғирликлардир?
Балки энди ўғирликни манбасидан, катта ўғрилар орасида ҳам қидиришни бошлармиз?
Кимдир, энергетикларнинг форумида қатнашаётган медиа вакиллари бўлса, халққа юз қаратишни истамаётган вазир ва энергетик корчалонларни қувиб етиб олишса, шу саволни бериб кўришсин.