Ўзтрансгазга тўланган солиқлар қайтарилганми?
Яширин қарор билан ишончли бошқарувга берилгани айтилаётган Ўзтрансгаз АЖга апрель ойида 67,5 млрд.сўм солиқ қайтариб берилган бўлиши мумкин.
Январь-март ойларида тўланган солиқлар бўйича маълумотда, Ўзтрансгаз АЖ 418,6 млрд.сўм солиқ тўлагани қайд этилган эди.
Январь-апрель даври маълумотида эса Ўзтрансгазнинг тўлаган солиқлари миқдори 351,1 млрд.сўмгача камайиб қолган. Яъни 5,7 трлн.сўмлик бюджет дефицити қайд этилган апрель ойида Ўзтрансгазга 67,5 млрд.сўм солиқлар қайтарилган бўлиши мумкин.
Ўзтрансгаз бунга нима дейди?
Эслатиб ўтамиз, Ўзтрансгазнинг каррасига қиммат газ сотиб олиш схемаси воситасида Uz-Kor Gas Chemical МЧЖ олдида ясалган 10 трлн.сўмлик қарзларининг Ўзбекнефтегаз бўйнига осиш билан боғлиқ схема бўйича ҳам на Энергетика вазири, на Ўзбекнефтегаз, на Ўзтрансгаз расмийлари оғиз очди.
- https://telegra.ph/file/1eb1c0239ca370da204e5.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/8118@the_bakiroo
- https://t.me/fiskaltahlil/651@fiskaltahlil
- https://t.me/fiskaltahlil/708@fiskaltahlil
- https://t.me/the_bakiroo/8117@the_bakiroo