27K62Telegramda ochish
Ўзэнергосотиш очиқ, шаффоф ва ҳисобдор бўладими ёки шонли энергетикларнинг навбатдаги ёпиқ бассейнига айланадими? 2024 йил 1 июлдан бошлаб электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси Ўзэнергосотиш АЖ томонидан амалга оширилади; 2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон миллий электр тармоқлари АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари Ўзэнергосотиш АЖга тўлиқ ўтказилади. Ўтган ҳафтада Ўзэнергосотишнинг энергетиклар ичидан чиққан раҳбарлари тайинланди. Яна 10 кундан кейин Ўзэнергосотиш электр энергияси ишлаб чиқарувчилардан электр энергиясини харид қилиш ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига ва йирик истеъмолчиларга сотишни бошлаши керак. Сиз нима деб ўйлайсиз, Ўзэнергосотиш электр энергиясини қанчадан сотиб олишини, ҳар бир битим бўйича эълон қиладими? Ўзэнергосотиш электр энергиясини қанчадан сотаётганини очиқлайдими? Ўзэнергосотиш муҳим фактларини, молиявий ҳисоботлари ва натижаларини очиқ тақдим этадими? Ўзэнергосотиш энергетика воситасида ўзбекистонликларни талаётган ўғри олигархлар ва уларнинг боқувидаги энергобюрократия қўлидаги навбатдаги молиявий ўйинчоққа, бюджетдан пул чиқариб ўзлаштирадиган ёпиқ бассейнга айланиб қолмайдими? Ўзэнергосотиш икки йил аввал газ бўйича ягона оператор деб эълон қилинган, амалда қора туйнукка дўнган UzGasTrade'нинг электр энергияси бўйича версияси бўлмайди, деб ким кафолат беради?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin