Ўзэнергосотиш биринчи марта электр энергияси сотиб олиш бўйича муҳим фактни эълон қилди (спойлер: ахборот тўлиқ эмас)
Электр энергиясини ягона харид қилувчиси бўлган Ўзэнергосотиш АЖ 2025 йил 10 апрель куни "O'zbekgidroenergo" АЖ 3,3 трлн.сўмлик электр энергияси сотиб олиш тўғрисида битим тузган. Эълон қилинган муҳим фактдан ягона бассейн электр энергиясини қанчадан, қанча муддат давомида ва қанча ҳажмда сотиб олаётганини ёки тўлов шакли ва усулини англай олмайсиз, яъни муҳим фактнинг ўзи чала. Ўтган йилги баёнотида "O'zbekgidroenergo" АЖ ишлаб чиқарган электр энергияси 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб 501 сўмдан сотилганини қайд этганди (ундан кейинги даврда Тариф комиссияси қарори ўзгарган ё ўзгармагани ҳаиқда маълумот йўқ).
Қизиқ тарафи, 3,3 трлн.сўмлик битимга асос бўлган Кузатув кенгаши қарори 2024 йил 29 ноябрда қабул қилинган (эълон қилинмаган).
Энг катта бюджет субсидияхўрларидан бўлган Ўзэнергосотиш АЖ шу пайтгача бирон марта молиявий натижаларини очиқламаган. Йирик битимлари ҳақида маълумот бермаган (буниси чала бўлса ҳам биринчиси).