Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Умид Мамадаминов кичик ва микро ГЭСлар қуриш учун каналларда сув оқимини, хусусан, уларга гидротехник ўзгартиришлар киритиб, босим ҳосил қилишга рухсат берилиши ҳақида маълум қилмоқда. Албатта, бу борада асосий қарор тадбиркорлар ва пудратчилар ташаббуси билан эмас, лойиҳа институтлари ва буюртмачилар томонидан қабул қилиниши керак. Хатарлар ва оқибатлар ҳ
O'zbekgidroenergo
Давлат корхоналари ва монополистларҲукумат комиссияси биринчи марта нафақат генерация қилувчи станциялардан сотиб олинадиган электр энергияси, шунингдек, транспортировка (МЭТ) ва тақсимловчиларнинг (ҲЭТ) тарифларини ҳам очган. Аввал генерация субъектлари бўйича тарифларни узуқ-юлуқ кўринишда ва норасмий манбалардан олишга (1, 2) тўғри келарди. Демак, ИЭСлар бўйича энг арзон тариф ҳалиям амирликлар компаниясига сотилди дейилган Та
Тадбиркорлардан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифи пасайтирилиши илгари сурилаётган бир пайтда, Ўзбекгидроэнерго АЖ учун харид тарифлари яна ошириб берилиши мумкин. Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (Ж. Қўчқоров) икки ҳафта муддатда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилиш тар
Қарорга кўра, бир йил аввал Миллий инвестиция жамғармасига берилган Микрокредитбанк (40%) ва Бизнесни ривожлантириш банки (25%) улушлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади. Ҳар икки банк бир неча йилдан бери зарар кўриб ишлаб келмоқда ва давлат/бюджет берган капитални самарасиз ўзлаштириш ва банкнинг нархини арзонлаштиришдан бўлак натижа кўрсата олгани йўқ. Шунинг учун Миллий инвестиция
2025 йил 10 апрель куни "O'zbekgidroenergo" АЖ билан 3,3 трлн.сўмлик электр энергияси сотиб олиш тўғрисида битим тузган Ўзэнергосотиш 17 апрель куни "Issiqlik elektr stansiyalari" АЖ билан 6,8 трлн.сўмлик электр энергия сотиб олиш тўғрисида битим тузган. Аввалги битимда бўлганидек, бу битимда ҳам қанча муддат давомида ва қанча ҳажмда электр энергияси сотиб олаётганини ёки тўлов шакли ва усули очи
Электр энергиясини ягона харид қилувчиси бўлган Ўзэнергосотиш АЖ 2025 йил 10 апрель куни "O'zbekgidroenergo" АЖ 3,3 трлн.сўмлик электр энергияси сотиб олиш тўғрисида битим тузган. Эълон қилинган муҳим фактдан ягона бассейн электр энергиясини қанчадан, қанча муддат давомида ва қанча ҳажмда сотиб олаётганини ёки тўлов шакли ва усулини англай олмайсиз, яъни муҳим фактнинг ўзи чала. Ўтган йилги баёно
Энергетика вазирлиги берган маълумотларга кўра, қуёш ва шамол станциялари томонидан 17 июлдан 30 августгача бўлган даврда 1 млрд.кВт.соат электр энергияси генерация қилинган. Аввалги 1 млрд.кВт.соат 47 кунда, энг биринчи 1 млрд.кВт.соат эса 5 ойда ишлаб чиқарилган эди. Энергетикларга кўра, йил охиригача 5,7 млрд.кВт.соат электр энергияси генерация қилинади. Албатта, динамика ёмонмас, лекин соҳага
Ўзбекгидроэнерго АЖнинг маълум қилишича, идоралараро тариф комиссияси томонидан 2023 йил 15 ноябрдан эътиборан тизимда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси нархи 501 сўм (447 сўм ҚҚСсиз) этиб белгиланган. Компания гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси таннархи бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан паст эканини қайд этган ҳолда, электр энергиясини сотишдан тушадиган туш
Ўзбекгидроэнерго учун 2028 йилга қадар Жамият таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиш тарифларини жорий қилиш бу 2026 йилдан бозорга ўтиш эълон қилинган Президент фармони руҳи ва моҳиятига зид. Фармонга кўра, 2026 йилдан том маънода электр энергияси бозорининг асоси ҳисобланган «Кейинги кун учун савдолар» босқичи ишга тушиши керак. Яъни 2026 йилд
Афсуски, бу саволга биронта очиқ маълумот топа олмайсиз. 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 октябрга қадар таннархи энг паст бўлган гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси энг қиммат нархда, 675 сўмгача бўлган қийматда сотиб олиб келинган. Солиштириш учун, шу даврда бошқа иссиқлик ва қуёш электр станцияларидан электр энергияси ўртача 2 баробар арзон нархда сотиб олинган. ГЭСларда
Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга кўра: Навоий КМК АЖ Олмалиқ КМК АЖ Ўзбекгидроэнерго АЖ Ўзбектелеком АЖ акцияларининг 5 фоизгача қисми бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклиф воситалари орқали халқаро фонд бозорларига чиқарилади. НКМК ва ОТМК Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчи
"Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-426 қонунчилик маълумотлари миллий базасига жойлаштирилди. Ўзбекгидроэнерго АЖ (Сангинов) масалан, сув омборлари хавфсиз ва ишончли ишлаши учун жавобгар экан. Сув омборлар атрофида яшовчилар хотиржам бўлса бўлади мана. Ўзбекистон те