2026 йилдан бозорга ўтмаймизми?
Ўзбекгидроэнерго учун 2028 йилга қадар Жамият таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиш тарифларини жорий қилиш бу 2026 йилдан бозорга ўтиш эълон қилинган Президент фармони руҳи ва моҳиятига зид.
Фармонга кўра, 2026 йилдан том маънода электр энергияси бозорининг асоси ҳисобланган «Кейинги кун учун савдолар» босқичи ишга тушиши керак.
Яъни 2026 йилдан давлат ва хусусий электр станциялари электр энергиясини онлайн савдо платформаси орқали улгуржи бозорда ваколатли истеъмолчиларга, таъминотчиларга, «Энергосавдо» корхонасига ва трейдерларга талаб ва таклиф асосида шаклланган нархларда сотиши белгиланган. Ҳеч қанақа узоқ муддатли шартномалар, кафолатланган харидлар ва тарифлар билан эмас.
Ё Сангиновнинг Ўзбекгидроэнергоси учун истисно қилиб бериладими?
Энергорегулятор нима дейди? Биз бозорга ўтмоқчимизми ўзи?