24K38Telegramda ochish
Электр энергияси бўйича бозорга ўтиш режалари яна ўзгардими? Газ бўйича режалар қандай? Петербургда ўтган газ форумида Ўзбекистонда электр энергияси улгуржи бозорига 2027 йилда, газ бозорига эса 2028 йилда тўлиқ ўтиш режалаштирилгани эълон қилинди. Ўзбекистон ва ўзбекистонликларга оид муҳим қарор, ҳаракат ва режалар, айниқса энергетика бўйича, Ўзбекистондан ташқарида маълум қилинишига ўрганиб қолганмиз. Бу майли. Лекин барибир аниқлик киритиб кетиш керак бўлади. Масалан, электр энергияси улгуржи бозорига 2027 йилда ўтишимиз айтилмоқда. Лекин «Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ва фармон билан тасдиқланган концепцияга кўра электр энергияси бўйича улгуржи бозор 2026 йилдан ишлаши керакмасмиди? Ё фармонга ўзгартиришлар киритилди, биз билмай қолдикми? Газ бозори бўйича. Улгуржи бозорни ишга тушириш режалари боракан, ўзбекистонликларга ҳам батафсил эълон қилинганлар, барака топгурлар. Бозор пайдо бўлиши учун ўсиб бораётган талабга мувофиқ захиралар ва манбалар борми? Ахир улгуржи бозорида нархлар рақобатга киришадиган талаб ва рақобатбардош таклифлар асосида шаклланиши керакку. Маъмурий диктовка, чекловлар ва тақсимот билан эмас. Газ қазиб олиш қачон ва қайси нуқтада тўхтайди, деган саволга вазир Мирзамаҳмудов жавоб бера олмади. Лекин импорт 11 млрд.кубга етказилишини яширгани йўқ. Таклифни кўпайтирмай мувозанатга қандай эришамиз, бўлишинглар Концепциялар билан. 4 йил қопти навбатдаги август-сентябрь келишига.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin