26K30Telegramda ochish
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш тарифларини энди ким белгилайди? Ҳукумат комиссиясими ё Регулятор? Ўтган йилгача ишлаб чиқарувчилардан электр энергиясини қанчадан сотиб олишни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси белгилаб келган. Лекин бу йилдан бошлаб Президент фармонида белгиланганидек, «Икки томонлама шартномалар асосидаги харидлар» босқичи ишга тушиши керак. Бу босқичда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи барча энергетика корхоналари электр энергиясини ягона харид қилувчи Ўзэнергосотиш АЖга Регулятор томонидан тасдиқланган тарифларда сотиши керак. Лекин ҳозирча харид тарифларини Регулятор белгилаши бўйича бирон ишора кўринмаяпти. Балки ҳаммаси эскича давом этар (аҳоли ва бизнес учун тарифларни ҳар йили ошириб борилиши осмондан тушмагандир?). Ўтган йили кузда Ўзбекистон 2027 йилда электр энергияси бўйича улгуржи бозорга ўтишни режалаштираётгани эълон қилинганди. Гарчи Давлат раҳбари имзолаган фармонга кўра, улгуржи бозор 2026 йилдан ишлашни бошлаши керак (катта йиғилишларда ҳам шу талаб ва шу муддат кўрсатиб келинган).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin