Leapmotor UzTest’ синовларидан ўтгани муаммо қолмади, дегани эмас
Ўзбекистонда Хитойнинг Leapmotor автомобиллари савдосига рухсат берилди. Лекин компанияга 3та қўшимча шарт қўйилган.
Табиийки савол туғилади, нимага Leapmotor товар белгиси учун ўзи мавжуд ажобтовур талабларга нисбатан қўшимча шартлар киритилмоқда. Қўшимча шартлар мавжуд бўлишининг ўзи рақобатни бузмайдими? Нотенг имкониятларни юзага чиқармайдими?
Айни пайтда аввалги синовда нима учун Leapmotor товар белгили C16 автотранспорт воситасида аниқланган номувофиқликлар бор деб эълон қилинганди? Бу бўйича мустақил хизмат текшируви ўтказиладими? Ким билади балки бу чайқовчи монополистларнинг буюртмаси бўлгандир, балки агентлик ё синовчи ходимларининг коррупцион ёки ўзбошимчалиги ва балки малакасиз ҳаракатлари сабабчидир? Ëпиғлиқ қозон ёпиғлиқ қолмаслиги керак.
Ва ўзи умуман Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниши зарур (UzTest'ни агентликдан ажратган ҳолда). Агар бу иш юз бермаса, лўлича куф-суф муолажалардан ва эчки қасамлардан фойда йўқ, бугун электромобиллар билан юз бераётган можаролар эртага бошқа тадбиркор ёки маҳсулот билан содир бўлаверади.