Leapmotor: Бизда текширув натижаларига нисбатан эътирозлар мавжуд
UzTest тақиқига учраган Leapmotor ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирган:
“Аввалроқ Leapmotor автомобили Ўзбекистонда электрон мослашувчанлик тестидан ўта олмагани тўғрисида хабарлар тарқалди. Компаниямиз бунга жавобан Ўзбекистон вакиллари билан боғланди. Текширувдан ўтказилган Leapmotor автомобили биз томонимиздан юборилмаган, шунингдек текширув шартлари ва танланган автомобилнинг ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Бизда текширув натижаларига нисбатан эътирозлар мавжуд. Ташкилотимиз шаффоф ва объектив қайта текширув ўтказиш орқали Leapmotor билан боғлиқ вазиятни тиклашга умид қилади”.