34K389Telegramda ochish
Мошинбай чеклов русумбай тақиққа айланди: ҳозирча “Leapmotor” учун Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Leapmotor C16 автомобилида аниқланган “камчилик” сабабли автомобилларларни сертификатлаштириш органларига “Leapmotor” товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборган. Чайқовчи монополистнинг қимматлаштирилган Лузер лақабли мошини сотилмаётгани учун Leapmotor’ни жазолашга буюртма-ҳаракат бошлангани ва бунга баҳона қидирилаётгани анчадан бери айтилаётганди. Мана баҳона ҳам тайёр: битта мошин моделида “камчилик” аниқлаб, бутун бир русумдаги автомобиллар импорти тақиқланмоқда. Бизнинг-ча, бу ҳам етарли бўлмаса керак. Чайқовчи монополист ва унга қўшилиб, ота бир, она бошқа чайқовчи акалари истаклар рўйхатини янада кенгайтирса керак. Нима, Техник тартибга солиш агентлиги бармоғини бир туфлаб тасдиқлаб бермайдими? Ҳа, нима? Ўзи регулятор! Ўзи сертификат беради! Ўзи текширади! Шикоят тушса, Ўзини текширувчи ҳам ўзи!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin