Libero памперслари нима бўлди? Лифт ва холодильниклар Пискентда синовдан ўтадими?
Битта намуна синовдан ўтмади важида бутун бренд маҳсулотларини тақиқлаш давом этадими?
Бу усул ғирт коррупцион ва зараркунанда оқибатлар яратиши англаб етилдими?
Ё ўзбекистонликлар Қозоғистондан памперс ташишда давом этаверишсинми?
Агентлик ва UzTest риторикасидан бу кўрингани йўқ. Улар бизнесга, аҳолига ва иқтисодиётга етказаётган зиёнини ҳалигача англаб етишгани йўқ.
Энг кулгулиси, кеча Пискент полигонидан тарқаган сурат ва видеолардан кўриш мумкинки, импорт қилинган маиший техника синовлари ҳам Пискентда ўтказилади. Бутун 2024 йил давомида булар лифтдан тортиб кондиционер ва холодильникларгача энергосамарадорлик синовларини мажбурий қилган ҳолда, ускуналар йўқлиги баҳона синовларни ўтказмай, импортни чеклаш ва тақиқлаш усулини қўллашганди. Бу йил энди қандай кароматларни кўрсатишади?