Ўзбек венчур фондларида давлат берган сармоя устунлик қилмоқда
Pivot.uz лойиҳаси 2025 йил 1-чоракдаги Ўзбекистондаги маҳаллий венчур фондлари инвестициялари ва венчур фондлардаги капитал ҳолати билан бўлишмоқда.
Ҳозирча мазкур сегментда сармоя манбаи асосан давлат ёки давлат компаниялари ҳисобидан шаклланимоқда, Хусусан, United Ventures - 7 та давлат банки улушдор (Давлат), AloqaVentures - Алоқабанк улушдор (Давлат), UzVC - молия вазирлиги (Давлат), IT Park Ventures - IT Park улушдор (Давлат), Ëшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш венчур фонди - Ëшлар ишлари агентлиги (Давлат), Asaka Farm Ventures - Asakabank (Давлат), SQB ventures - Sanoat Qurilish banki (Давлат).
Таҳлилчи Давронбек Пармоновга кўра, 2025 йилдан бошлаб стартаплар учун мавжуд бўлган венчур молиялаштириш ҳажми маҳаллий венчур капитал маблағларининг кенгайиши ва хорижий ҳамсармоядорлар ҳисобига ошиши кутилмоқда.
- https://t.me/pivotuzofficial/916@pivotuzofficial