18K39Telegramda ochish
Энергетикадаги йўқотишлар кескин ошган ва ошмоқда Давлат раҳбари кечаги йиғилишда тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш орқали даромадни ошириш бўйича етарли иш олиб борилмаётганини танқид қилган. Олти ойда электр энергияси йўқотиши 17,2 фоизни ёки 4,8 миллиард киловатт-соатни ташкил қилган. Газ тармоғидаги йўқотишлар 7,6 фоизга, яъни 797 миллион куб метрга етгани айтилган. Бу кўпми ё камми? Бу жуда кўп, иқлими биз билан бир параллелда ёки шимолда жойлашган мамлакатларга солиштирганда каррасига юқори. Буям майли, аҳвол йилдан йилга ёмонлашмоқда. 2,5 йил аввал, 2024 йил февраль ойида ўтган йиғилишда электр тармоқларидаги йўқотишлар 14 фоиз, табиий газда эса 7 фоизни ташкил этаётгани танқид қилинганди. Яъни ўтган даврда тармоққа ажратилаётган мисли кўрилмаган маблағларга қарамай, йўқотишлар камайиш ўрнига ошган. Аҳволнинг абгорлиги ўша оғир ўтган 2023 йилдаги ҳолат билан солиштирилганда янада аянчли кўринади. Тасаввур қилишингиз учун, 3 йил аввал электр энергияси йўқотишлари 12% бўлгани қайд этилиб, 2026 йилда кўрсаткични 8%гача пасайтириш вазифаси қўйилганди.. Бу дегани тўлиқ бўлмаган 3 йилда электр энергияси бўйича йўқотишлар пасайиш ўрнига, нақ 5,6 фоиз бандига кўпайган. Йўқотишлар ўзи энергетикадаги ўғирлик ва ўзлаштиришлар билан боғлиқми ёки қўшиб ёзишларга оидми, алоҳида мустақил ўрганишлар керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin