18K18Telegramda ochish
Энергобарқарорлик бўлса икки хонали ўсиш имконли Давлат раҳбари кеча 40 миллионли аҳоли ҳаётини яхшилаш учун 9-10 фоизли иқтисодий ўсиш зарурлигини таъкидлагани бежиз эмас. Аслида Янги Ўзбекистон мақсад қилган марраларга етиш учун икки хонали ўсиш ҳам имконли. Кенг ахборот ва кузатув ресурсларига эга идоралар ноябрдан мартгача куз-қиш даврида, ёзда июнь-август ойларида энергетикадаги узилишлар, қимматчилик ва тақчиллик келтириб чиқараётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги тўхташларни баҳолаб кўрса бўлади. Йўқотишлар кичик эмас, афсуски. Ўтган йили суҳбатларда Одилбек Исаков энергетика барқарорлиги таъминланса, 10-12%дан ўсиш имкониятлари мавжудлиги ҳақида гапирганди. Икки хонали ўсиш имкониятларини ўрганган Жаҳон банки ҳам ўтган йилги ҳисоботларида ўз таклифларини илгари сурганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin