17K7Telegramda ochish
Товар ва хизматлар таклифини кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлаш вазифаси қўйилмоқда Давлат раҳбари кечаги йиғилишда ошиб бораётган нархлар муаммосига алоҳида тўхталган. Бозорда товар ва хизматлар таклифини кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлаш вазифаси қўйилгани эслатиб ўтилган. Таклифни кўпайтириш комплекс чоралари гўшт мисолида батафсил тушунтирилган. Рўйхатга олиш натижалари чорва сони борасида реал вазиятни кўрсатиб берганига урғу берилиб, гўшт нархи ошиб бораётган шароитда ҳар бир ҳудуд бўйича гўшт баланси қайта кўриб чиқилиши, импорт режаси эса муддатлар, етказиб берувчи давлатлар ва зарур ҳажмлар кесимида ишлаб чиқилишини топширилган. Гўштни ҳаво транспорти орқали етказиб бериш харажатларини қоплаш бўйича имтиёз йил охиригача узайтирилиши маълум қилинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin