“Инфляциянинг 13 фоизи гўшт ҳисобидан”
Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари гўшт нархи юқори даражада ошаётгани ва гўшт импортига қарамликни камайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратган.
Хусусан, январдаги инфляциянинг 45 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, 13 фоизи гўшт ҳисобидан бўлганлиги, гўштда импортга қарамликни қисқартириш учун озуқа масаласини ҳал қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Хусусан, Муборак туманида 5 минг гектар ер фойдаланишга киритилиб, маккажўхори экиш бошланаётгани барча учун намуна экани қайд этилган. Мутасаддиларга бу йил қўшимча 60 минг гектарда бу ишларни ташкил қилиш топширилган. Бу қўшимча 350 минг чорва учун кафолатланган озуқа базаси бўлади.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6994@Press_Secretary_Uz