19K19Telegramda ochish
"Инфляция импорти ички нарх-навога 1 фоизгача қўшимча босимни юзага келтирмоқда" Давлат раҳбари йиғилишда ташқи босимни баҳона қилиб, инфляция бўйича ишларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик лозимлигини таъкидлаган. “Қанча ҳаракат қилиб, иқтисодиётни ўстирмайлик, агар инфляция ҳам ошиб бораверса, аҳоли ва тадбиркорлар ҳаётида ижобий ўзгариш сезилмайди. Чунки товар, иш ва хизматлар нархининг ошиши кўпайган даромадни қадрсизлантиради”, — деган Президент. Мутасаддилар ва ҳокимларга жорий йилда инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш учун маҳаллий маҳсулотлар таклифини кўпайтириб, нархини арзонлаштириши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin