"Инфляцияни 6-6,5 фоиз доирасида сақлаб қолиш энг муҳим вазифалардан бири"
Давлат раҳбари иштирок этган бугунги йиғилишда дунёдаги вазият кескин ўзгариб, иқтисодиёт тармоқлари барқарорлиги, ташқи савдо йўлаклари ва импорт нархларига қўшимча босим юзага келтираётгани таъкидланган.
Хусусан, жаҳон бозорида нефть нархининг кескин қимматлаши транспорт ва нефть-кимё маҳсулотлари таннархига таъсир кўрсатаётгани, полиэтилен ва полипропилен нархларида ҳам ўсиш кузатилаётгани айтилган. Шу боис, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг импорти, транспорт-логистика масалалари ва муқобил йўлаклардан фойдаланиш бўйича тезкор чоралар кўриш вазифаси қўйилган.
Жаҳонда рўй бераётган воқеалар таъсирида экспорт юк ташишларида узилишлар ва қимматлашув жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланган. Таҳликали халқаро вазият айрим лойиҳалар ижросига таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирлар билдирилган.
Йиғилишда инфляцияни жорий йилда 6-6,5 фоиз доирасида сақлаб қолиш энг муҳим вазифалардан бири экани таъкидланган.
- https://president.uz/uz/lists/view/9064president.uz