Ё тарифларнинг оширилиши тўхтатилиши керак ёки субсидияларнинг оширилиши
Veolia Energy Tashkent баёнотлари:
2024 йил февраль: шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг атиги 14 фоизини тўлайди:
2024 йил сентябрь: амалдаги аҳоли тарифи, базавий тарифнинг 16 фоизини қоплайди.
2025 йил август: пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг атиги 18 фоизини тўлайди.
Veolia Energy Tashkent ўзи бераётган примитив калькуляцияга ишонилса, тарифлар яна камида 15%га ошгач, аҳоли базавий тарифнинг камида 20,7%ини қоплайди. Яъни, ўтган 1,5 йилда пойтахт аҳолиси тарифларнинг қоплаш даражаси сезиларли ўсган, бу субсидия билан қопланадиган ҳажм камайиши керак дегани. Такрорлайман, Veolia Energy Tashkent бераётган рақамларга асосланилса ҳам субсидиялаш камайиши керак.
Лекин Veolia Energy Tashkent бераётган рақамларнинг ўзи ҳам тафтиш қилиниши, чуқур аудитдан ўтказилиши лозим. Буни қанақадир шонли энергетиклар ё сайланмаган ҳокимият қила олмайди. Керак бўлса, худди Молдовадагидек, мустақил халқаро аудит чақириш керак (газдан қарз 8 млн.доллардан 800 млн.долларгача шиширилгани аниқлангани эсингиздадир).
Лекин ким бунга ташаббус кўтаради? Депутатларми? сенаторларми? Наҳотки шиширилаётган таннархни субсидиялаш бюджет ўзлаштиришнинг осон каналига айланиб қолганига жим қараб туриш давом этади?