23K85Telegramda ochish
Veolia Energy Tashkent молиявий натижаларини нега очмайди? Veolia Energy Tashkent бошқарувида кимлар ўтирипти, кенгашида кимлар бор, йирик харидлар ва аффилланган шахсларга оид қандай битимлар амалга оширилаяпти, менежментга қанча рағбатлантириш тўланмоқда, биз билмаймиз. Компания 2022, 2023, 2024 йилларда қанча зарар кўрди, харажатлари қандай ўсмоқда, қарзлари ва мажбуриятлари қандай ўзгармоқда, буниям билмаймиз. Чунки Тошкент шаҳридаги монополист компания МЧЖ мақоми остида иш юритади. Молиявий ҳисоботлар ёпиқ. Ваҳоланки, компания тушумларининг мутлақ катта қисми давлатнинг, яъни солиқ тўловчиларнинг пули билан боғлиқ. 30 йилга тузилган ДХШ битими бўйича, энергосамарадорлик 50%га ошиши керак эди, газ сарфи 45%, электр энергияси сарфи 25%, сув сарфи 40% қисқариши, 13,6 трлн.сўмлик харажатлар тежалиши керак эди. Қани натижалар? Ё битим тузилди, гулдур-гуп бўлдими? Ҳеч ким сўрамайдими? Текширмайдими? Шартлар бажарилмаётган бўлса, бекор қилишсин битимни? 2025 йил бюджетидан Ҳукумат қарорида кўрсатилганидан 1 трлн.сўм кўп субсидия берилаяпти, кимдир буни эслатадими, юзига соладими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin