Нима учун ҳам тарифлар ошаяпти, ҳам субсидиялаш кўпаймоқда, деган саволга жавоб йўқ
Veolia Energy Tashkent "Нима учун Тошкентда иссиқлик тарифи қайта кўриб чиқилиши зарур?" сарлавҳали улкан матндан иборат баёнот берипти.
Лекин сиз овора бўлиб, узундан-узун баёнотни ўқиб ўтирманг. Чунки пойтахт монополисти нима учун ҳам тарифлар ошаяпти (+32,25%+15%), ҳам бюджет субсидиялари (+37%) деган саволга жавоб бермаган.