25K183Telegramda ochish
Пенсионер Veolia Energy'ни ҳеч қачон қувиб ета олмайди Монополистнинг таннархи шишишдан тўхтамаган, шунинг учун иссиқлик тарифлари 7,1%га, 1 Гкал иссиқлик учун 711 641 сўмгача, аҳоли учун тарифлар 15%га оширилмоқда (1 Гкал учун 139 860 сўмгача). Аҳоли тарифлари, монополист янги ҳисобига кўра, умумий тарифнинг 19,7%ини қоплайди (биз содда таннарх тариф шиширилмаган деб ҳисоблаб, бу рақамни 20,7%га етди, деб ўйлагандик). Демак, октябрдан 1 куба иссиқ сув учун аҳоли 8 928,67 тийин, ҳар кв.м жойни иситиш учун кунига 241,43 сўм тўлайди. Бу ҳали ҳолва, деяпти субсидияхўр монополист. Унинг айтишича, нархлар яна 5,07 карра ошиши керак. Яъни иссиқ сувнинг кубаси 45 268,6 сўм, иситиш ҳар кв.м.га кунига 1 224,05 сўм бўлиши керак, деяпти. Айтайлик, 50 кв.м. квартирада яшайдиган пенсионер ё ўқитувчи ойига 5 куб иссиқ сув ишлатса, уй иситиш (1 836 075 сўм) ва иссиқ сувга (226 343 сўм), жами 2 062 418 сўм сарфлаши керак бўлади. Бу ёшга доир энг кам пенсиядан 2 карра кўп ёки ўқитувчининг ўртача маошининг ярмидан кўп тўлов дегани. Яъни, тарифлар монополист кўзлаётган даражага етса, пенсионерлар ҳеч нима емай-ичмай тўлашса ҳам ҳар ой қарз бўлиб чиқишади, ўқитувчиларда егани нон-сувга нимадир қолар, лекин мактаб таъмирлагани ва/ёки мажбурий обунага пули қолмайди. P.S. “Энди буни Худо билатда биз қағдан биламиз. Энди ўшанга қараб тағин энди. Яшоврамизда қанақа бўсада Мисолдан, эскиларни гапи бор, осмондан нима ёғса ер шуни кўтаради, дейди. Бағи энди унақа бўгандан кейин унга қараб тағин ўша қандайдир бу. Ҳа бўлатда иш. Август сентябргача чиданглар деяпти. Кўрамизда. Нима дердик?”. Шоҳимардонлик отахон.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin