27K191Telegramda ochish
Шиширилган таннарх шиширилмай турса, иссиқлик учун тўловлар қанчага етади? Келинг, яхши гумон қилиб кўрамиз. Иссиқлик таъминоти учун таннархни шиширмай, аҳоли тўлаётган тўловлар ва бюджет субсидияларини саранжом қилиб ишлатишади, қиммат шартномалар орқали ўзлаштиришмайди, йўқотишларни ошириб кўрсатиб, ўғирлашмайди деб тасаввур қилайлик. Ҳозирда марказлашган тармоққа уланган хонадонларда 1 кв.м. майдонни иситиш тарифи 209,94 сўм, 1 куб метр иссиқ сув 7 764,06 сўм. Таннархни шиширмай туришади, деб тасаввур қилиб кўрсак, ҳозирги Тарифлар таннархга етказилса, яъни камида 5,5 карра оширилса, 50 кв.м. хрушчевкада яшаётган ўқитувчи ёки пенсионер 5 куб иссиқ сув ва иситиш учун ойига қарийб 2 млн.сўм пул тўлаши керак бўлади: Иситиш: 50кв.м*209,94сўм*30кун*5,5карра= 1 732 005 сўм; Иссиқ сув: 5куб*7764,06сўм*5,5= 213 511,65 сўм; Жами: 1 945 516,65 сўм. Қайтараман, бу энг яхши ҳолатда, инсоф бериб таннархни шиширишмай туришса. Марказлашган иситишга уланмаган хонадонлар эгалари бизга тегишли эмас экан, деб хурсанд бўлишга шошилманглар. Худди шундай кўргуликни марказлашган иситишга уланмаган кўп қаватли уйларда бир ёки икки контурли индивидуаль қозонлар орқали истилаётган хонадонларни иситиш локал қозонхоналарга ўтказиш орқали сизларга ҳам раво кўришмоқчи.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin