13K77Telegramda ochish
DUK TOSHISSIQQUVVATI маълум қилишича, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун хисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилади. Иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф – 142 сўм миқдорида белгиланган. Демак, масалан, 50 кв.м. иситиш майдонига эга хонадонни иситиш учун кунига 7 100 сўм ҳақ тўланади. Мавсум 150 кун давом этса, тўлов миқдори 1 065 минг сўмни ташкил этади. p.s. Шу ўринда истеъмолчиларда ҳақли савол туғилаяпти: 2020-2021 йиллар иситиш мавсуми қачондан бошлаб ҳисобланади? 1 октябрданми? Агар 1 октябрдан бўлса, демак, 2020 йил сентябрь ойи учун эски тартибда ҳисоб-китоб қилинади, шундайми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin