12K64Telegramda ochish
172 кун давом этган ва анча қимматга тушган иситиш мавсуми ҳақида Пойтахтда 2020-2021 йил иситиш мавсуми ниҳояланмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра 2021 йил 7 апрель куни жорий иситиш мавсуми якунланади. Тугаётган мавсум янгича тартибдаги иситиш тарифлари қўлланилгани билан эътиборга лойиқ. Биринчи марта ҳар бир кв.м иситиладиган майдон учун 142 сўмдан тўлов белгиланди. Шу билан боғлиқ айрим ҳолатларга тўхталсам. Биринчидан, иситиш мавсуми 2020 йил 17 октябрдан 2020 йил 7 апрелгача, яъни 172 кун давом этгани инобатга олинса, мен яшайдиган хонадон учун қишни ўтказиш 1 008 711 сўмга тушди. Аввалги эски тартиб амалда бўлганида иситиш хизматларига 1 йил учун 878 196 сўм тўлаган бўлардим. Бошқача айтганда, гибрид йўл билан тарифлар 14,9%га оширилганлигини сезиш мумкин. Иккинчидан, амалдаги тартибда иситиш мавсуми узоқроқ давом этадиган бўлса, истеъмолчи ютқазади. Айниқса ойлик даромадлари ойлар қирқимида ўзгармас ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларга аввалгидан 2 баробар юқори деярли 6 ойлик тўловлар анча катта юклама ҳосил қилади. Совуқ даврда иссиқликка тўлаш учун пенсионерлар, ногиронлар, кўп фарзандли оилалар, ёлғизлар қатор харажатларини қисишига, ўзини еб-ичишдан тийишига тўғри келади. Учинчидан, аввал Тошиссиқликқуввати ДУК иситишни кеч бошлаб, эрта тугатишдан манфаатдор бўлган бўлса, энди эса эрта бошлаб, кечроқ тугатиш фойдалироқ бўлади. Илгари, эсингизда бўлса иситиш 15 ноябрларда ёқилиб, мартнинг ўртасидаёқ ўчириларди. Кўраяпсизки, буёғига тескариси бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin