15K48Telegramda ochish
Пул массаси қисқаришда давом этмоқда 1 март ҳолатига кенг маънодаги пул массаси (М2) яна қисқарган ва қарийб 103 трлн.сўмни ташкил этган. Таъкидлаш лозимки, март ойи бошига пул массаси қолдиғи ўтган йили август ойидагидан камроқ. Миллий валютадаги пул массаси ўтган йили июнь ойидаги максимумлардан, тор маънодаги пул массаси (М1) эса ўтган йили май ойидаги максимумлардан ошмаган ҳолда қолмоқда. 2020 йил карантин даврларида субъектив сабабларга кўра кўпайиб борган ва сентябрда максимумга етган нақд пул массаси ҳам қисқариш тенденциясини намоён этмоқда. Нақд пул массаси сентябрдаги максимумлардан қарийб 7 трлн.сўмга қисқарган. Иқтисодиётни пул билан таъминланганлиги кўрсатувчи М2/ЯИМ кўрсаткичи 2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 18,5%ни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич Қозоғистонда 44-45%, Россияда 40-42% атрофида, ривожланган давлатларда 80-120%дан иборат.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin