13K87Telegramda ochish
Зулматли келажак Кеча Владимир Путин унга яна икки муддат Президент сайловларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи Қонунни имзолади. Бу билан ўтган йили ёзда тўнкаларда, кўчаларда, подъездларда ўтказилган Умумхалқ овоз бериш деб аталган Конституцияни топташ билан боғлиқ масхарали жараёнга мантиқий нуқта қўйилди. Агар Путин ўлмаса, афсуски ёмонга ўлим йўқ, камида 2036 йилгача ҳокимиятда бўлади. Бу жуда ёмон истиқбол. 2036 йилга келиб, Путин ҳокимиятда қолиш бўйича Туркманбошилар, Раҳмонлар ва ҳар хил Кимларни бир тупуриб ортда қолдиради. Албатта, азамат Россия ва заҳматли россияликларга ҳавас қилиб бўлмайди. Бу вақтга келиб иккинчи авлод россияликлар Путин ва унинг жиноий шериклари зўравонлиги остида яшашаётган бўлади. Миллат гени ва зеҳниятида қўрқув, алдов ва қуллик янада чуқур илдиз отади. Россиянинг сателлитлари ва орбитасида айланаётган, эркинлик йўли қолиб, Путиндан ёрлиқ олиб, этагидан тутган давлатлар учун ҳам бу ёмон, ўта ёмон намуна. Конституция ва қонунларни топтаб, ҳокимиятда узоқ қолиш бўйича қанақадир истон давлатлар эмас, дунёнинг йирик давлатларидан бири томонидан андоза яратилди. Бу андозадан иккиланмай, уялмай, айбдорлик ҳиссини туймай фойдаланилади. Танқидчиларга Россия тажрибаси ҳавола этилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin