12K72Telegramda ochish
Россия Конституцион суди фақат бир мақсад - Путиннинг чексиз ҳокимиятини умрбод давом этишини таъминловчи Конституцияга ўзгартиришларни мақсадга мувофиқ, деб топди. Энди бу масхарабозлик ҳеч қандай ҳуқуқий маънога эга бўлмаган - Умумхалқ овоз бериш (Референдум эмас) орқали маъқулланади. Гитлер 1933 йилда қонунлар ва процедураларга тупуриб, ҳокимиятга келганидан бери қонунчилик бунчалар оёқости ва масхара бўлмаганди. Бу қонун устидан масхарабозликнинг қиймати инсоният тарихидаги энг катта фожеа - 60 миллионлик қурбонликлар билан ўлчанади. Кейинги 90 йилда Шимолий Корея, Куба, Судан, Камбоджа, Зимбабве, Туркманистон (ва шунга ўхшаш), Ироқ, Ливия, Сурия устига келган энг баттол режимлар ҳам бунчалик иккиюзламачилик ва цинизм билан Конституция ва ҳуқуқни очиқчасига зўрламаганди. Қонун ва ҳуқуқ авлодлардан авлодларга ўтадиган қадриятларга айланмаган давлатлар учун ёмон намуна. Жуда ёмон намуна. Достоевский ибораси (Если Бога нет, всё позволено) билан айтганда, Қонун йўқ, демак - энди ҳамма нарса мумкин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin