9.4K16Telegramda ochish
Dura lex, sed lex Бутун дунё бўйлаб коронавирус ва у келтириб чиқараётган оқибатларга қарши чоралар тарзида истеъмол товарлари нархларини чеклаш, дори-дармонларни марказлашган ҳолда тақсимлаш, цензура, ҳаракатланишни чегаралаш, сиёсий ҳуқуқларни тўхтатиб туриш каби жараёнларни кузатмоқдамиз. Айрим мамлакатлар бу ишни фавқулодда ҳолат эълон қилган ҳолда амалга оширмоқда, айримлари эса йўқ. Масалан, давлат белгиламайдиган нархларни оширишга қарши чора кўриш ёки жарима солиш тўғрими? Тўғри, агар мамлакатда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган бўлса. Ҳаракатланиш билан боғлиқ чекланишларни бузган фуқарони жазолаш қанчалик адолатли? Адолатли, агар бу фавқулодда ҳолат даврида юз берган бўлса. Жамоатчилик учун ўта муҳим бўлган янгиликни миллий хавфсизлик қарашларидан келиб чиқиб ОАВда эълон қилишни давлат органлари чеклаши, цензураланиши мумкинми? Мумкин, бу фавқулодда ҳолат режими мажбурий чораларидан. Вҳк, вҳк. Албатта, фавқулодда ҳолат чекланган муддат давом этиши ва узоқ даврга ҳуқуқларни чеклашнинг асосий воситасига айланиб қолмаслиги керак. Ҳуқуқий давлат ёки ҳуқуқий давлат қуришга даъвоси бор давлат ҳар бир ҳаракатини қонун нормаларига солиб амалга оширади. Ibi jus ubi remedium.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin