Истеъмолчи диктатураси ва қонунни танлама қўлланиши борасида икки хатбоши
Шахсан мен истеъмолчи диктатурасида ҳеч қандай салбий жиҳат кўрмайман. Лекин истеъмолчи диктаторлиги шароитида ҳимоя қилиниши лозим томон ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки хизмат кўрсатувчи бўлиши лозим, акс ҳолда бозор жабр чекади, мувозанат, гармония бузилади, демакки охирида истеъмолчи ҳам ютқазади. Нуқта.
Бозорда ёмон ва яхши сотувчилар мавжудлигида улар мавжуд қоидаларга риоя қилишмаса, ёмонлар ҳам, яхшилар ҳам баб-баравар жазоланиши лозим. Фақат яхши қоидабузарлар жазоланса, ёки фақат ёмон қонунбузарларга чора кўрилса, бу - қонун қоидаларни танлама қўлланиши бўлади. Бу мувозанатни, гармонияни бузади, бозор жабр кўради, демакки якунда истеъмолчи ҳам. Нуқта.
@the_bakiroo