10K66Telegramda ochish
Бозор ва супермаркетлардан гўшт харид қилаётганлар эътибор берган бўлса керак, суяксиз дея аталмиш гўшт нархи кейинги 2-3 ойда гўёки барқарорлашди ва 60-70 минг сўм атрофида қолмоқда. Лекин суяксиз деб аталмиш бу гўшт тоифаси сифати кескин пасайди, хусусан гўшт таркибидаги ёғ улуши ортди. Эътибор қилинг, гўшт чандир эмас, қаттиқ эмас, лекин ўта ёғли. Гўшт бизнесига алоқадор одамларнинг айтишича, бу бозорнинг таъби ва имкониятига қараб юз бераётган ўзгаришмуш ва шу билан бирга аъло сифатли гўшт нархи бирон ой давомида пасаймаган, кўтарилишда давом этган. Истеъмолга чиқарилаётган 60-70 минг сўмлик гўштлар эса асосан сўйилишга мўлжалланган қорамолларни 2-3 ойда интенсив боқиш, хусусан биоқўшимчалар билан озиқлантириш ҳисобига шакллантирилмоқда. 2-3 ойда бундай усулда боқилган қорамол жуда тез вазн олади, лекин орттирилган вазннинг аксари ёғ қопламалари ҳисобига шаклланади Айни пайтда бозор ва супермаркетларда аъло-премиум деб аталаётган гўшт тоифаси пайдо бўлди, нархи 85-120 минг сўм атрофида. Лаҳм, юмшоқ ва ёғсиз. Статистика қўмитаси истеъмол баҳолари индекси ҳисобида ва гўшт нархини кузатишда шу ҳолатга, яъни гўшт бозоридаги сегментлашув ҳисобига нархлар ошишда давом этаётганига эътибор беришни бошлаган бўлса керак, деган умиддамиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin