Ташқарида kanalidan
Грузия қандай уддалади: маъмурий ислоҳот
Россиянинг Иқтисодий таҳлил институти тадқиқотчиси Лариса Буракованинг 2011 йилда нашр қилинган "Грузия қандай уддалади?" (Почему у Грузии получилось?) китобидан навбатдаги парча - бу сафар эски одамлар билан янгилик қилиб бўлмаслиги ҳақида.
Янги ҳукумат келган пайтда битта-иккита ўзгаришлар билан максимал натижаларга эришиб бўлмаслиги бутунлай аён эди, шунчаки янги қон, уни бутунлай бошқатдан қуйиш талаб қилинарди. Барча давлат тузилмалар, ҳамма лавозимлар, ҳамма вазифалар қайта кўриб чиқилди.
Бош вазирнинг бош маслаҳатчиси бўлган Вато Лежава буни шундай изоҳлайди: "Шундай аксиома бор - бюрократия ҳар доим ўзига иш топади. Стол қўйиб, бюрократни ўтирғизиб қўйсангиз ва унга қилишга ҳеч нарса бермасангиз ҳам, у барибир ўзига бирор нима ўйлаб топади. Ва уч йилдан кейин усиз ҳамма нарса вайрон бўлиши ва ҳалокатга олиб келишини айтиб туради".
Муаммо фақатгина кенгайиб кетган давлат аппаратида эмас эди: самарадорлик ноаниқ тузилган структура туфайли ҳам паст эди. Давлатда шунчалик кўп назорат органлари ва инспекциялар тўпланган эдики, назоратчиларнинг ўзлари ҳам ўз ваколатлари чегараларини билмасдан жавобгарликни бир-бирига юклаб ўтирадиган ҳолатлар бўларди.
Катта ишларни фақатгина катта тозалашдан бошлаш мумкин эди. Ҳамма жойда аттестациялар, танловлар, суҳбатлар, бўшатишлар кетаётганди, ишга янги одамлар олинаётганди. Мамлакатнинг ўрта муддатли ривожланиш лойиҳасида акс этган умумдавлат сиёсат барча вазирдиклар ва муассасаларга ўтганди, бироқ ўзгаришлар тонини Бендукидзенинг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги бераётганди.
2005 йилда Ислоҳотларни мувофиқлаштириш вазири ўринбосари бўлган Лили Бегиашвили тан олади: "Мен ҳалигача ўз вазирлигимиз таркибидаги Саноат бошқармасини тарқатиб юборганимизни оғриқ билан эслайман. У ерда кекса одамлар, академиклар ишларди. Уларни бўшатиш қандайдир ноқулай эди. Бироқ ҳақиқий бозор иқтисодиётида бу бошқарма нима билан шуғулланиши номаълум эди".
Бегиашвили қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлгач ушбу муассаса ҳам улкан ўзгаришларга учради. Бир неча босқичдан кейин якунда вазирлик ходимлари сони 7 бараварга қисқарди. "Вазирликда 4374 киши ўрнига 600 киши қолдирганимиз учун шахсан мени мамлакатнинг ярми ёмон кўриб қолганди. Қизиқ ҳолатлар бўларди: масалан, вазирлик ҳисобида қўйлар подаси бўлиб, улар кўпайиш ўрнига йилдан-йилга камаяр, бунинг устига юнгсиз ҳам эди".
Тбилиси мэриясида 2500 киши ўрнига 800 киши қолди. Молия вазирлиги ходимлари сони 2004-2005 йилларда 5342дан 3673га қисқарди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ходимлари 5000дан ортиқ бўлиб, ислоҳотдан кейин 1700 нафар қолди. Фақатгина ўрмонлар бошқармасининг ўзида золимлар 1694 нафардан 673га камайди.
Якунда вазирликларнинг умумий сони 18 тадан 13 тага қисқарди. 18 та давлат департаменти вазирликлар ҳузуридаги муассасаларга айлантирилди, бундай муассасаларнинг умумий сони 52тадан 34тага камайди. Вазирлик ва муассасаларнинг ходимлари сони эса икки бараварга қисқарди.
"Албатта, яхши ишлайдиган жамиятда бундай қилиш мумкин эмас. Шу маънода бизнинг радикализмимиз жумладан инқирознинг чуқурлигини англашга асосланганди", - дея эслайди Бендукидзе. Айнан янги одамларнинг кучлари билан коррупцияга қарши муваффақиятли кураш мумкин бўлди.
1-парча: Грузия қандай уддалади?
2-парча: Дунёқараш ҳақида
3-парча: Танланган йўлнинг муҳимлиги ҳақида
4-парча: Грузия: бизни шахсга эмас, тамойилларга садоқат тутиб туради
@tashqaridaUZ
- https://telegra.ph/file/0c89da359d286305e4c0a.jpgtelegra.ph
- https://t.me/tashqaridaUZ/24@tashqaridaUZ
- https://t.me/tashqaridaUZ/69@tashqaridaUZ
- https://t.me/tashqaridaUZ/80@tashqaridaUZ
- https://t.me/tashqaridaUZ/132@tashqaridaUZ