8.3K47Telegramda ochish
Бендукидзе хотираларидан: 2004 йил учун ҳукуматнинг дастлабки режаси шундай эди: инвестиция қилаверамиз, қилаверамиз, қилаверамиз, ахир охирида нимадир натижа бўлиши керак-ку. Аввалбошдан менга тартибга солишни чеклаш ва хусусийлаштириш лозимлиги тушунарли эди. Лекин ҳукуматдагилар барчаси бунга қарши туришди. Улар айтишардики, ҳозирги тизим ўзи жуда яхши, фақат уни яхшироқ ишлатишга ҳаракат қилиш лозим ва асосан қанчалик яхши ва кўпроқ ишлаш тўғрисида баҳслар кетарди. Эсимда, Ҳукумат йиғилишида энергетика масаласини муҳокама этаяпмиз ва Бош вазир (Зураб Жвания) сўраб қолди: "Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар муваффақияти мезони қандай бўлади?" - "Бу жуда осон, - деб айтдим мен, - агар сен мажлисларда қайси ҳудудда чироқ бор, қайси ҳудудда чироқ йўқлигини соатлаб муҳокама этмасанг - мана шу муваффақият мезони бўлади"

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin