18K40Telegramda ochish
Шахслар муҳим Оғир, мураккаб, айниқса натижа ва оқибатларини сиёсатчиларга тўлиқ кафолатлаб бериш қийин бўлган ислоҳотларнинг тарафдорлари доим мутлақ камчилик, қаршилар эса доим мутлақ кўпчиликни ташкил этади. Яна шунингдек, ҳали вақти эмас, хаос бўлиб кетади, халқ ўзи норози, сизлар душманнинг ишини қилмоқчимисизлар дегувчиларнинг овози жуда баланд янграйди. Ҳукуматнинг ичида ҳам ўзгаришлар бўлишини ё қилишни истамайдиган бюрократлар бундай вазиятда доим ютуқли позицияда бўлади. Шу вақтда асосий бюрократик юклама, ижтимоий негатив, масъулият ва жавобгарликни ислоҳотларнинг номи ва мундарижасини ўз номида ифодаловчи шахслар ўзига олиши керак. Яъни популяр бўлмаган ислоҳотларнинг фронтменлари бўлиши катта аҳамиятга эга. Россияда 90- йилларда шу вазифани Гайдар бажарган. Кейин 2000 йилларда Грузияда Бендукидзе ислоҳотлар фронтменига айланди. Узоққа бормайлик, яқин ўтмишда урушдан аввалги Украинада ер ислоҳотларининг юзи ва қиёфаси Милованов билан боғлиқ бўлди. Бу шахслар ислоҳот даврида керак бўлса бюрократлар учун ҳам, одамлар учун ҳам сўкиш, қарғиш, нафрат - барча негативларни ўзига қарата олишган. Бизда, Ўзбекистонда бошланмасданоқ тугатилган энергетика ислоҳотига шундай шахснинг ўрни етмади. Бу мутлақо тасодифдир, ислоҳот анонс қилингандан бери ҳатто Энергетика вазири лавозими ҳам бўм-бўш турипти. Балки ҳеч кимда ҳеч ким раҳмат айтмайдиган ушбу ролни бажаришга хоҳиш ва ирода бўлмагандир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin