Россияга мардикорчиликка кетувчилар сонини кун сайин ошиб бораётганини таъминлаётган энг катта омил, шубҳасиз, бу ўзбек бюрократиясидир.
Дарвоқе, ЕОИИнинг яширин мақсадларидан бири ҳам шу - Ўзбекистонни собиқ метрополия учун мардикор етказувчи базага айлантириш.
Мавзуга қайтсак, нега ўз шахсий автомашинасига эга фуқаро ҳеч кимга қарам қилдирилмай, давлатга оғирлик туширмай ўз автомашинасида транспорт хизмати кўрсатиши мумкин эмас? Нега текинхўр амалдорлар ва транспорт йўналишларини "прихватизация" қилаётган чўнтак алоқадорлар манфаатларида тузилган "Дарётранс" учун юзминглаб фуқаролар ўз оиласи, уй-жойини ташлаб Россияга кетиши керак?
Шу мавзуда Кун.ўз яхши репортаж тайёрлабди https://kun.uz/news/2019/11/26/taksichilik-osonmi-andijon-toshkent-yonalishida-qatnovchi-haydovchilar-muammosi