Натижада 93 та рози овоз билан (24 та қарши, 58 та бетараф) Россия кенгашдан четлатилди. CNN маълум қилишича, Россия овоз беришдан олдин бошқа аъзо давлатларга ушбу қарорни ёқлаб овоз беришнинг оқибатлари бўлишидан огоҳлантирувчи нота жўнатган. Нотада жумладан "нафақат ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш, балки ундан масофаланган позиция (бетараф қолиш ёки овоз беришда қатнашмаслик) ҳам нодўстона ҳа
Tashqarida
OAVСабаби, ҳақиқий сайланган халққа ҳисобдор парламент - халқ истакларини тўғридан-тўғри ифода этади ва бу қонунларда акс этади. Парламентдан, демократиядан мақсад ҳам шу. Латвия, Литва ва Эстония 1990 йилда парламентларини янгилаб олганлари учун ҳаммадан олдин СССРдан чиқиб кетган. 2004 йилда Грузияда ислоҳотчи Саакашвили президент бўлгач, сайланганига энди икки ой бўлган парламентни тарқатиб юбори
Ушбу видеохаритада "Толибон" апрель ойидан буён Афғонистон ҳудудлари устидан назоратни қандай кенгайтиргани кўрсатилган. Ҳудудларни эгаллашни қишлоқлардан бошлаган Толиблар июнь ойидан жадаллашиб, туман марказларини эгаллай бошлади ва июль охирига келиб 75 фоиз туманларни эгаллади. Август ойида эса 12 та вилоят маркази эгалланди. Афғонистон ҳукумати қўлида Қобул ва атрофидаги ҳудудларгина қолмоқд
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев "Қозоғистон Республикаси сайловлари тўғрисида"ги Конституциявий қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонунни имзолади. Унга кўра, мамлакатдаги барча туманга бўйсинувчи шаҳарлар, қишлоқлар, поселкалар ва қишлоқ округлари маъмуриятларининг раҳбарлари (акимлар) тўғридан-тўғри аҳоли томонидан сайланиши жорий қилинмоқда. Номзодлар бирор парти
Ворух анклави билан боғлиқ можаро анча чуқур илдизларга эга ва ҳаттоки совет даврида ҳам қуролли тўқнашувларга сабаб бўлганига қарамай, бу даражадаги масштабга биринчи марта чиқмоқда. Бу сафарги тўқнашувдан бир ой олдин Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар масалалари бўйича ўтказилган махсус матбуот анжуманида Душанбега 35
Шодмонов ҳалол ва пок деб эълон қилингани эсингизда турсин. https://t.me/tashqaridaUZ/312
Коронавирусга қарши вакциналар кутилганидан анча аввал - пандемияга ҳали бир йил бўлмасдан фойдаланишга топширилаётгани қувонарли ҳолат. Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, ҳозиргача 8,25 миллиард доза вакцина учун шартномалар имзоланган. Бир қараганда бу бутун дунё аҳолисига етадиган вакцина етказиб беришга келишилганини англатади, бироқ саноқли давлатларгина ўз аҳолисини бутунлай қоплашга етадига
Тоғли Қорабоғ можаросида 1990-йиллардан кейинги энг катта уруш бир ойдан ошиқ давом этиб, ҳар тарафдан 1000дан ортиқ аскарлар умрига зомин бўлиб, ниҳоят тугаш арафасида турибди. Мавзу бўйича: Қорабоғ, миллий ғояга айланган уруш Уруш натижасида Озарбайжон Қорабоғ атрофидаги 7 та туманини - 25-30 йил олдин йўқотган ерларини озод қилди, Қорабоғнинг пойтахти Степанакертдан кейинги энг муҳим шаҳри бў
Жоржия штатида 98% овозлар ҳисоблаб чиқилган бир пайтда Демократлар партиясидан номзод Жо Байден амалдаги президент Дональд Трампдан ўтиб кетди ва айни пайтда ўзи олдинда бўлган барча штатларни (жумладан Аризона ва Невада) қўшиб ҳисоблаганда 286 та катта сайловчининг овозини олиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, АҚШда бугунги жума кунининг охиригача Пенсильвания штатида ҳам Жо Байден етакчиликка ўтиши
Қирғизистондаги воқеалар юзасидан Марказий Осиёнинг қолган 4 мамлакати кеча эълон қилган ягона баёнотнинг мазмунидан кўра айнан умумий позицияни ифодалаган битта баёнот қилиниши фактининг аҳамияти каттароқ. Бу Марказий Осиёнинг ниҳоят ҳақиқий минтақага (биринчи навбатда сиёсий маънода) айланиб бораётганини кўрсатади. Таққослаш учун Қирғизистоннинг аввалги инқилобига эътибор қаратамиз. 2010 йил ап
Қорабоғ можаросининг энг аянчли томонларидан бири - бу шубҳасиз арман ва озарбайжон халқларининг бир-биридан нафратланувчи душманларга айланиб қолганидир. Минглаб йил бир жойда ёнма-ён яшаб келган икки халқ нега бундай низолашиб қолди? Бунинг сабаблари ҳақида гапирганда ушбу можаронинг минтақадан узоқ бўлмаган яна иккита можарога ўхшашлигини эсга олиш зарур. Биринчиси - геосиёсий жиҳатдан Қорабоғ
"Архипелаг ГУЛАГ", Александр Солженицын @tashqaridaUZ
Беларусда президент сайлови якунланди. Ҳукумат назоратидаги экзит-полл Лукашенконинг 80% овоз олишини айтмоқда - расмий натижани шунга яқин чизишмоқчига ўхшайди. Хориждаги участкаларда эса мустақил экзит-полл Тихановскаянинг 71% овоз олишини кўрсатяпти. Бундан ташқари, мамлакат ичидаги алоҳида участкаларда - ҳукумат натижаларни сохталаштиришга ҳожат йўқ деб ҳисоблаган жойларда - Тихановская РАСМ
"Мен унинг олдига президентлигида эмас, мухолифат сиёсатчиси бўлганда ўтганман. У мухолифатда эди, тиззалари чўзилган спорт кийимларини киярди, ўзгаришлар ва эски партия номенклатурасига қарши кураш билан боғлиқ сифатида кўриларди. Кейин эса метаморфозалар бошланди, у ўзгара бошлади. Ўйлашимча, асосий муаммо шундаки, у ҳокимиятни ташкиллаштиришнинг жамият билан қайта алоқа режимига йўл бермайдига
Толстойда барча бахтли оилалар бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилалар эса ҳар бири ўзгача бахтсиз деган жумлалар бор. Бизнинг постсовет маконимиз Толстой тасвирлаган оилаларга ўхшайди. Бу давлатда амалдаги давлат раҳбари президентлик сайловида навбатдаги марта ўз номзодини қўймоқда. Лекин бу сафар сайлов бошқача бўлиши ва ҳаттоки амалдаги Президент ютқазиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурлар бор. Бу д
"Замбаракнинг ўқи" ёзаяпти: "ОАВни рўйхатдан ўтказиш тизими бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали фаолият бошлаш йўлга қўйилиши кўзда тутилибди. Ўз тажрибамдан келиб чиқадиган бўлсам, юқоридагилар ОАВларнинг энг катта муаммоси эмас. Ўзи аввал ҳам, ҳатто Каримов пайтида," Шокиржонов порно ишқибози бўлган маънавиятчи цензорларни эслаяпти. Ташқарида канали ёзғираяпти: "нормал дунёда оммавий а
Масалан, илмий даражани беришга фақат илмий ҳамжамиятнинг ҳаққи борлиги.
Давлатлар, айниқса ёшлик даврида тарихни маълум сиёсий реалликка мослаштириб, ундан миллатнинг умумий қирраларини шакллантиришда фойдаланиши ноодатий ҳолат эмас. Бироқ сохталаштирилган тарихдан олий ҳокимият даражасида кенг фойдаланиш бошланса, бу нафақат шу давлатнинг ўзидаги ҳолатни, балки бошқалар билан муносабатни ҳам издан чиқаради. Худди шу ҳолат президенти мамлакатнинг бош тарихчисига айла
Тасаввур қилинг, 1990 йиллар охирларида Польша ёки Чехиядаги немисзабон нашр ушбу мамлакатларда немисларга муносабат Учинчи Рейхдан кейин ёмон аҳволдалиги ҳақидаги ёлғон маълумотлар билан дод солиб, Германияни бунга эътибор қаратишга чақиришга ишора қилганда нима бўларди? Бу аввало ярим аср олдин ушбу ҳудудларни мустамлакага айлантирган Германияга нисбатан ишончсизликни уйғотса, бундан ташқари шу