11K42Telegramda ochish

Ташқарида kanalidan

​​Ҳокимият шахсни қандай ўзгартиради? "Мен унинг олдига президентлигида эмас, мухолифат сиёсатчиси бўлганда ўтганман. У мухолифатда эди, тиззалари чўзилган спорт кийимларини киярди, ўзгаришлар ва эски партия номенклатурасига қарши кураш билан боғлиқ сифатида кўриларди. Кейин эса метаморфозалар бошланди, у ўзгара бошлади. Ўйлашимча, асосий муаммо шундаки, у ҳокимиятни ташкиллаштиришнинг жамият билан қайта алоқа режимига йўл бермайдиган тизимини тузди. У ўзининг дунёсида яшайди, у анча олдин, бунақа коронавируслардан анча аввал ўзини изоляция қилган. Уни халқ қанчалик яхши кўриши, у қандай ажойиб ва буюклиги ҳақида фақатгина яхши нарсаларни айтадиган одамлар ўраб олган. Матбуотда танқид йўқ, телевидениеда ҳам, ва оқибатда шахснинг бутунлай ўзгариши содир бўлди". Бу Беларусь президентлик сайловида номзодини қўйишни истаган, лекин рад этилган, ҳибсга олиниш хавфи туғилгач Россияга қочишга мажбур бўлган Валерий Цепкалонинг 1994 йилдан буён тахтдан тушмаётган Александр Лукашенко ҳақидаги фикрлари. Цепкало мустақил Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевичнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган. 1994 йилдаги президентлик сайловида у Шушкевич жамоасидан кетиб, энг ёш номзод Александр Лукашенко жамоасига қўшилган. Сайловдаги ғалабадан кейин Цепкало Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, 1997-2002 йилларда Беларуснинг АҚШдаги элчиси бўлган. Юртига қайтгач, беларуслик дастурчиларни жаҳон бозорига олиб чиққан Юксак технологиялар паркига асос солган ва 12 йил бошқарган. Яъни амалда у 10 йилга яқин бевосита Лукашенко жамоасида ишлаган, шундан кейин ҳам ҳукумат билан муроса йўлини топиб ишлашга ҳаракат қилган. Бироқ ҳатто шундай одам ҳам қарши чиқиши Лукашенко тизимининг ҳақиқий инқирозидан дарак беряпти. Эҳ, постсовет мамлакатлари, бунчалик ўхшашсизлар-а? @tashqaridaUZ

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin