14K74Telegramda ochish
Ташқарида Толстойда барча бахтли оилалар бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилалар эса ҳар бири ўзгача бахтсиз деган жумлалар бор. Бизнинг постсовет маконимиз Толстой тасвирлаган оилаларга ўхшайди. Бу давлатда амалдаги давлат раҳбари президентлик сайловида навбатдаги марта ўз номзодини қўймоқда. Лекин бу сафар сайлов бошқача бўлиши ва ҳаттоки амалдаги Президент ютқазиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурлар бор. Бу давлатнинг табиий бойликлари, олтин, балиқ, улкан туристик салоҳияти бўла туриб, оддий одамлар Африка даражасида қашшоқлик ва зўравонлик муҳитида яшашади. Лекин ўша оддий одамлар "Бошқа давлатдаги яриморолни босиб олишдан кўра сиз яшаб турган яриморол билан шуғулланса бўлмасмиди?" деган саволга жавоб беришда қийналишади. Мана бу давлатда эса ҳалигача коронавирус расман аниқланмаган. Лекин одамлар ўлмоқда. Вируснинг бор эканини тан олмаслик одамлар қирилишининг олдини ололмаяпти. Биз уларнинг қай бирига ўхшаймиз? Қайсидир бирига ўхшатдингиз, тўғрими? Ортдамизми ё олдинда, солиштирдингиз ҳам, шундайми? Лекин биз уларнинг ҳеч бирига ўхшамаймиз. Чунки Толстой айтганидек, бахтсизларнинг ҳар бири ўзгача бахтсиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin