Коронавирус сабаб бўлиб дунёнинг барча қайноқ нуқталари совуган
Сурия, Ливия, Донбасс, Афғонистон...
Коронавирус хавфи геосиёсат ва бунга эришиш учун асосий инструмент ҳисобланган уруш ва низоларни маъносиз қилиб қўйди.
Толиблар афғон ҳукуматига босим ўтказиш учун портлатишлар ўрнига таъсир ҳудудларида аҳолига озиқ-овқат билан ёрдам кўрсатмоқда,
Донбассдаги Путин каллакесарлари шу пайтгача орзу қилган "рус дунёси"ни эмас, коронавирусдан ҳоли дунёни истаб дуогўйлик қилишмоқда.
Сурияликлар Асаднинг кимёвий қуроллари ёки Путин қирувчи самолетларидан ҳеч қўрқмай қадим Месопотамия ерларига яна уруғ қадашмоқда. Чунки қишдаги очлик Путин қирувчи самолетларидан ва кимёвий ҳужумдан ҳам қўрқинчлироқдир.
Инсоният феъл-атвори шундайки, у даҳшатли ҳатти-ҳаракатлардан фақат ундан ҳам даҳшатли воқеликка рўпара келгандагина воз кечади.
@the_bakiroo