Ҳар бир синовли куннинг келажак учун тажрибаси бўлган. Бугунги карантин шароити ҳам бизга кўплаб зарурий жиҳатларни ўргатмоқда. Бугунги замонавий технологиялар даврида онлайн ресурслар, масофавий амалга ошириладиган йирик лойиҳалар нақадар муҳимлиги кўзга ташланмоқда.
Мисол сифатида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Миллий PR маркази томонидан Ўзбекистонда виртуал саёҳатларни амалга ошириш имконини берувчи online-tourism.uz сайтини йўлга қўйиш устида иш олиб боришаётганиини кўрсатиш мумкин.
Бугунги карантин даврида энг кўп зарар кўрган соҳа шубҳасиз туризм дейиш мумкин. Авиақатновлар тўхтаб, чегараларнинг ёпилиши ортидан сайёҳлар оқими буткул тўхтади ва соҳа билан боғлиқ бизнес ҳам бунинг ортидан катта зарар кўрмоқда. Бундай вазиятда эса онлайн платформаларнинг яратилиши, виртуал имкониятлардан фойдаланиш ягона йўл бўлиб қолмоқда.
Келажак виртуалликка асосланган лойиҳалар, онлайн амалга ошириладиган ишларга кенг йўл очмоқда. Биз ҳам замонга мослашишимиз шарт. Карантин бунинг нечоғлик зарурлигини кўрсатиб берди.
https://kun.uz/44108528
- https://online-tourism.uzonline-tourism.uz
- https://kun.uz/44108528kun.uz