19K67Telegramda ochish
Ижтимоий тармоқлар, travel-блоглар ва форумларнинг туризмга таъсири йилдан-йилга ортиб бормоқда. Тадқиқот натижаларига кўра, 75% одам учун ижтимоий тармоқлар туризмга оид асосий ахборот манбаидир. Потенциал сайёҳлар танловига бошқа фойдаланувчилар томонидан жойланган постлар, ёрқин фотосуратлар, изоҳлар ва бошқа контент таъсир кўрсатади. Масалан, Incredible India’нинг #SeeSomethingNew лойиҳаси кўп сонли томошабинларни жалб қилиб, туристлар оқимини 15%га оширди. YouTube даги New Zealand 100% Pure Campaign PR кампаниясини амалга ошириш натижасида эса 10 млн.дан ортиқ кўришлар таъминланди ва сайёҳлар оқими эса 23%га ошди. Google тадқиқоти шуни кўрсатадики, туристларнинг 64%и саёҳат олдидан илҳомланиш учун видеоконтент томоша қилади. Mediakix маълумотларига кўра, Instagram фойдаланувчиларининг 80%и инфлюенсерлар постлари уларнинг саёҳат ҳақидаги қарорига таъсир қилади. Бугунги кунда мамлакатга туристлар оқимини кўпайтирамиз десак, инфратузилмани яхшилаш билан биргаликда нисбатан арзон бўлган интернет тармоғидаги реклама кампанияларга эътибор қаратиш керак. Ҳозирча, интернетда мен билган ва ҳақиқадан ҳам сифатли контентлардан бири бу YouTube даги Locations Uzb лойиҳаси, билишимча ижодий гуруҳ ўзининг маблағларига видео олиб уни YouTubeга жойлаштириб бормоқда. Балки шунинг учун ҳам бир йил давомида иккита сон эълон қилинган. Ваҳоланки Ўзбекистонда туристик манзиллар талайгина.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin