"Хавфсиз шаҳар" учун ажратилган маблағлар қандай ишлатилгани ҳақида эсланадими?
Давлат раҳбари санаб ўтаётган салбий тенденциялар, кейинги вақтларда инсон шахси ва хавфсизлигига қарши юз бераетган жиноятлар силсиласида "Хавфсиз шаҳар" концепцияси доирасида ажратилган триллионлаб маблағларнинг самарали ишлатилгани масаласини ҳам кўтаришга тўғри келади.
Ахир триллионлаб маблағ сарфлаб сотиб олинган кузатув, назорат, текширув, таҳлил, сақлаш, қайта ишлаш тизимлари муляж ва тв репортажларда чиройли кўриниш учун эмас, шахс ва жамоат хавфсизлигини замонавий технологиялар асосида амалга ошириш, бир бирлик ходим ва шахсий таркиб меҳнати унумдорлигини яхшилаш учун эмасмиди?
Нега ҳалигача оёқ билан ва қўл бошқаруви билан ишланади? Нега йўқолган ё қидирувдаги одамлар юриб изланади ва эҳтимолки, кимнингдир ҳаетини асраб қолиш учун мавжуд қисқа вақт бой берилади?